Дания - Финляндия ўйини нохуш ҳодиса сабаб тўхтатилди

Спорт 17404
image

Евро-2020 мусобақаси “Б” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Дания  – Финляндия учрашуви баҳснинг 43-дақиқасида расман тўхтатилди. Сабаби, Дания етакчиси Кристиан Эриксен майдонда тўсатдан ҳушидан кетди ва майдонда йиқилди.

Ҳушидан кетгач, футболчига тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун майдонга чиққан шифокорлар ташхис натижасида унинг аҳволи жиддий эканлигини таъкидлаб, тезда шифохонага олиб бориш кераклигини айтган.

Ўйин шу заҳоти расман тўхтатилиб, футболчи тез ёрдам машинасида энг яқин шифохонага олиб кетилган.

Маълум бўлишича, Эриксен йиқилган вазиятда ҳеч қандай тўқнашув ёки урилиш бўлмаган, шифокорлар буни юрак хуружи деб тахмин қилишган. Ҳозирча унинг ҳолати бўйича рамий хабар берилмади.

Учрашувнинг қолган қисми қачон давом эттирилиши ҳам маълум эмас.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1037
Рейтинг: 2.9
t
×