CONCACAF Олтин кубогининг барча плей-офф иштирокчилари аниқланди: Қатар чорак финалда

Спорт 1225
image

Шимолий Америка давлатлари ўртасида ҳар икки йилда ўтказилиб келинадиган CONCACAF Олтин кубоги гуруҳ босқичида “C” ва “D” гуруҳларида якуний тур ўйинлари бўлиб ўтди. Чорак финалчилар қаторини “C” гуруҳидан Коста-Рика ва Ямайка, “D” гуруҳидан эса Гондурас ва Қатар тўлдирди.

Коста-рикаликлар 3-турда ямайкаликларни 1:0 ҳисобида енгишди ва тўққиз очко билан гуруҳни биринчи ўринда якунлашди. Ямайка эса олти очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Гуруҳнинг нариги жуфтлигида эса Суринам Гваделупани 2:1 ҳисобида енгди ва 3 очко билан 3-ўринни эгаллади.

“D” гуруҳида Гондурас ва Қатар терма жамоалари 3-турда тўқнаш келди. Ушбу ўйинда ЖЧ-2022 мезбони ғалабани қўлга киритди. Гуруҳ босқичи якунларига кўра Қатар 7 очко тўплади ва “D” гуруҳини биринчи ўринда якунлади, Гондурас эса 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финалга йўл олди.

Кейинги босқич жуфтликлари билан танишинг:

Қатар — Сальвадор
АҚШ — Ямайка

Мексика — Гондурас
Коста-Рика — Канада

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 10
Рейтинг: 2.7
t
×