Бир ойда бир марта ўйнасангиз, ўзингизни кўрсата олмайсиз – Ван де Бек

Спорт 1699
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек клубдаги мавқейи ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, мураббий унга ишонади.

“Буни мураббий ва клуб билан муҳокама қилдим. Улар қолишимни хоҳлашаётганини айтишди. Мураббий менга: “Менга кераксан ва сени сақлаб қолмоқчиман”, деб айтди. 

Албатта, мавсум бошида нима бўлишини билиш қийин. Бир дақиқа ҳам ўйнамадим. Лекин мураббий “Машғулотларда бошқача Доннини кўряпман”, деди. Яхши ҳолатдаман ва мухлисларга анча ўсганимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Сульшерга ишонишим керак. Агар керак бўлмасам, у мени қўйиб юборади деб ўйлайман. Ўйлашимча,  унинг мен учун режалари бор. Аммо ойига бир марта майдонга тушсангиз, ўзингизни кўрсата олмайсиз”, дейди нидерландиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ван де Бек МЮга “Аякс”дан келиб қўшилган эди. Унинг трансфери учун “қизил иблислар” 30 миллион евро тўлашган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 2.7
t
×