“Бавария”га қарши баҳсда “Барселона”нинг асосий ҳимоячиси сафдан чиқди

Спорт 1674
image

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Жорди Альба Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида “Бавария”га қарши ўйинда жароҳат олди.

“Барселона”нинг 32 ёшли футболчиси учрашувни бошланғич таркибида бошлаб, 74-дақиқада жароҳат туфайли Алехандро Бальдега алмаштирилди. 

“Marca” нашри хабарига кўра, Альба ўнг оёғида ноқулайлик ҳис қилмоқда ва 15 сентябрда тиббий кўрикдан ўтади. Клуб шифокорларининг бошланғич ташхисига кўра футболчи камида 3 ҳафтага сафдан чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” кеча ўз уйида “Бавария”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйинда Роберт Левандовски дублга эришган бўлса, Томас Мюллер учинчи голга муаллифлик қилди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3
t
×