“Барселона” Педрининг товон пулини миллард евро этиб белгилайди

Спорт 1811
image

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячи Педри билан тез орада янги шартнома имзоламоқчи. Томонлар 2026 йилгача мўлжалланган шартнома борасида ўзаро келишувга эришган.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, унинг товон пули бир миллиард евро этиб белгиланади. Яъни, Педрининг шартнома муддати тугамасидан аввал уни сотиб олмоқчи бўлган клуб “Барселона”га 1 миллиард евро қўшимча пул тўлашига тўғри келади. Бу Каталония клуби тарихидаги рекорд миқдордаги товон пули бўлади.

Маълумот учун, каталонияликлар Педрини 2019 йил сентябрда 16 ёшлигида “Лас-Палмас”дан 5 миллион евро эвазига сотиб олган эди. 2020 йилнинг ёзида у “Барселона” асосий жамоасига қўшилиб, 1 мавсумдаёқ асосий таркиб ўйинчисига айланди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган мавсум 73 та ўйин ўтказиб, 2020-21 йилги мавсумда дунё бўйича энг кўп расмий учрашувда майдонга тушган футболчи бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 63
Рейтинг: 2.8
t
×