Адолат кеч бўлса-да, барибир қарор топади — UEFA президенти

Спорт 1332
image

UEFA президенти Александр Чеферин Европа Суперлигаси ғоясини ҳанузгача қўллаб-қувватлаётган “Реал”, “Барселона” ҳамда “Ювентус” клублари ҳақида фикр билдирди. Чефериннинг фикрича, уларнинг ноҳақлиги барибир бир кун ойдинлашиши аниқ.

“Ҳа, улар ҳали ҳам бизга қарши чиқиб, Суперлига яратиш тарафдори. Мен шуни таъкидламоқчиманки, барибир, адолат бир куни қарор топади. UEFA’нинг тартиб-интизом қўмитаси уларнинг барча ғоясини тўлиқ тушуниб етмаяпти, етмаганига мени бу қўмитага аралашишимга рухсат беришмаяпти.

Суперлига ғоясига нафақат биз, балки бутун дунё мухлислари ҳам қарши. Агар шунга қарамай бу клублар ҳаракатни тўхтатмаса, бу ноҳақликнинг олий чўққиси бўлади”, дейди Чеферин.

Эслатиб ўтамиз, 19 апрель куни Европанинг 12 та гранд клуби –  янги мусобақа – Европа Суперлигаси ташкил этилганини эълон қилди. Лойиҳани Американинг “JP Morgan” банки лойиҳалаштирадиган бўлди. “Реал” президенти Флорентино Перес Суперлига бошига келди.

Орадан икки кун ўтиб, кескин норозиликлардан сўнг футбол бўйича Европа Суперлигаси лойиҳаси тўхтатилди

Маълумот учун, яқинда Англиянинг 6 клуби Суперлига ғоясига бош қўшгани учун жами 22 миллион еврога жаримага тортилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3.1
t
×