ЖЧ-22 саралаши. Германия Мундиалга йўлланмани нақд қилди, Нидерландия 6 та гол урди

Спорт 869
image

Кеча, 11 октябрь оқшомида Европанинг бир қатор стадионларида ЖЧ-2022 саралаш босқичи 8-тури доирасидаги ўйинлар ўтказилди.

Германия терма жамоаси сафарда Шимолий Македонияни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, Европа давлатлари орасида Жаҳон чемпионатига йўлланма олган дастлабки термага айланди. Баҳсда Тимо Вернер дублга эришди. Немислар “J” гуруҳида 21 очко билан 1-ўринда боришмоқда.

“H” гуруҳида Россия терма жамоаси Словенияда ғалабага эришиб, 19 очко билан гуруҳ пешқадамига айланиб олди. Валерий Карпин шогирдлари турнир якунидан икки тур аввал энг камида ўтиш ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини кафолатлашди. Гуруҳдаги яна бир баҳсда Хорватия Словакияни мағлуб эта олмади – 2:2.

“G” гуруҳида эса Нидерландия Гибралтар устидан 6:0 ҳисобида ғалабага эришган бўлса, Туркия сафарда Латвиядан устун келди – 2:1.

ЖЧ-2022. 8-тур. 11 октябрь

“Е” гуруҳи

Эстония – Уэльс 0:1

Беларусь – Чехия 0:2

“H” гуруҳи

Кипр – Мальта 2:2

Словения – Россия 1:2

Хорватия – Словакия 2:2

“G” гуруҳи

Норвегия – Черногория 2:0

Латвия – Туркия 1:2

Нидерландия – Гибралтар 6:0

“J” гуруҳи

Исландия – Лихтенштейн 4:0

Шимолий Македония – Германия 0:4

Руминия – Арманистон 1:0

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 3
t
×