“Ювентус”да “ядро қуроли” бор, аммо ундан фойдаланишни билмаяпти — Моуриньо

Спорт 7180
image

Италиянинг “Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ватандоши Криштиану Роналдунинг “Ювентус”даги ўйинига баҳо берди. Унинг фикрича, туринликлар ундан тўғри фойдалана олмаяпти.

“Роналду? “Ювентус” “ядро қуроли”ни сотиб олган, аммо ундан қандай фойдаланишни билмаяпти.

Масалан, кўпчилик “Реал”нинг Роналдуни сотиши тўғри бўлмаган, улар катта хатога йўл қўйган, деган фикрни илгари суради. Айтайлик, бу тўғридир. Бироқ “Ювентус”нинг мана шу хатодан унумли фойдалана олмаслиги одамни ҳайратга солади. Наҳотки шундай қуролингиз бўлсаю, уни ишлата олмасангиз. Роналду билан яна бирга ишлаш таклифига йўқ, демаган бўлардим”, дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2010-2013 йилларда “Реал” сафида Моуриньо қўл остида тўп сурган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 527
Рейтинг: 2.9
t
×