Ян Облак “Атлетико”да рекорд ўрнатди

Спорт 1118
image

Испания Ла Лигаси 1-тури доирасида “Атлетико Мадрид” “Сельта”га қарши баҳс олиб борди ва унда 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда “Атлетико”клуби посбони Ян Облак жамоаси тарихидаги дарвозабонлар орасида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекорд ўрнатди.

Виго жамоасига қарши ўйин Облак учун “матрасчилар” таркибидаги 304-си бўлди. 28 ёшли словениялик дарвозабон Мадрид клубида 303 та ўйин ўтказган Абель Ресинони ортда қолдирди. Шу тариқа, энди у “Атлетико Мадрид” тарихида энг кўп ўйинда иштирок этган дарвозабонга айланди.

Маълумот учун, Облак “Атлетико”да 2014 йилдан бери ўйнайди. Бу муддат ичида у 304 та баҳсда майдонга тушиб, уларнинг 180 дан ортиғида дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолган. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” портали айни дамда уни 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 2.9
t
×