WBC рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчилари қайси ўринда? 

Спорт 10912
image

Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) ўз одатига кўра, июль ойи учун боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. WBC бошқа ташкилотлардан фарқли равишда кучли 15 боксчини эмас, балки 40 нафар чарм қўлқоп устасини рейтингга киритган.  

Янги эълон қилинган рейтингдан 7 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган:

  • биринчи ўта енгил вазн тоифасидаги (-48,9 кг) Ҳасанбой Дўсматов 20-поғонани қайд этган;
  • иккинчи енгил вазнда (-55,3 кг) Исломбек Пирманов 39-ўринга жойлашган;
  • биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) ўзбекистонлик икки вакил WBC рейтингида топ-40дан жой олган. Шоҳжаҳон Эргашев рейтингда 21-поғонани эгаллаган бўлса, Шаҳрам Ғиёсов 30-ўринни банд этиб турибди;
  • ярим ўрта вазн тоифасида (-66,67 кг) Қудратилло Абдуқаҳҳоров 8-поғонада қайд этилган; 
  • биринчи ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) Исроил Мадримов 18-ўринга жойлашган;
  • иккинчи ўрта вазн тоифасидаги (-76,2 кг) Азизбек Абдуғофуров эса 28-ўринга тушиб кетган. 

Шунингдек, Бектемир Мелиқўзиев мағлубиятидан сўнг, ҳозирча ТОП-40 рейтингини тарк этган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 682
Рейтинг: 2.9
t
×