Бокс бўйича ёшлар терма жамоасига янги мураббий тайинланди

Спорт 1630
image

Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси матбуот хазмати хабар берди.

Эндиликда, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси катта мураббийи сифатида Олим Музаффарович Муҳаммедов фаолият олиб боради.

Маълумот учун, Олим Муҳаммедов 1973 йил 9 июнь куни Бухорода таваллуд топган. У бокс бўйича спорт устаси, шунингдек, Аббос Атоев, Фазлиддин Ғоибназаров ва Шаҳрам Ғиёсов каби боксчиларнинг муваффақиятларида муҳим аҳамият касб этган шахс ҳисобланади. Бундан ташқари, у бир қатор хорижий мамлакат терма жамоаларида мураббий сифатида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ушбу лавозимда Ҳамид Тангрибергенов фаолият олиб борган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 2.8
t
×