“Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас”. Ўзбекистон бу сафар ҳам Жаҳон чемпионатига чиқа олмади

Спорт 30273
image
-

2022 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Осиё минтақаси “Д” гуруҳидан ўрин олган 8-турнинг марказий учрашуви ўз ниҳоясига етди. Саудия Арабистони ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси кейинги босқич йўлланмасидан маҳрум бўлиб, Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини қўлдан чиқарди. Жамоа 15 очко тўплаган ҳолда гуруҳни иккинчи ўринда якунлади. Ўзбекистон терма жамоси, одатда, бу босқичдан доимо ўтиб келган.

Шунингдек, терма жамоа йиғини ҳам якунланди. Кейинги йиғин жорий йилнинг сентябрь ойида, Осиё чемпионатига саралаш доирасида бўлиб ўтади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1884
Рейтинг: 3
t
×