“Тоттенхэм” 5 йил аввалги ёмон натижасини такрорлади

Спорт 1294
image

Бугун, 11 сентябрь куни Англия Премьер-лигасининг 4-турига старт берилди. Турнинг очилиш ўйинида “Тоттенхэм” клуби Лондоннинг бошқа бир жамоаси – “Кристал Пэлас” меҳмони бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлимидан сўнг жамоалар 0:0 ҳисобини қайд этган ҳолда танаффусга йўл олди. Таъкидлаш жоизки, “шпорлар” биринчи бўлимда рақиблари дарвозасига бирорта аниқ зарба бера олмади.

Бундай ҳолат жамоада 2016-17 йилги мавсумда “Манчестер Сити”га қарши баҳсидан бери илк марта содир бўлмоқда.

Нуну Эшпириту Санту шогирдлари биринчи бўлимда рақиб жарима майдони ичида тўпга 2 бора тегинган, холос.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 2.9
t
×