“Қатарлик Роналдиньо” фаолиятини Испания грандида давом эттириши мумкин
Спорт
−
01 Май
879027 ёшида Қатар футболининг афсонасига айланиб улгурган, бир пайтлар Испания чемпионатидаги муваффақиятсиз ўйинлари билан мухлислар ёдида қолган Акрам Афиф яна Ла Лигага клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, бир қанча Испания клублари, жумладан “Севилья” “қатарлик Роналдиньо”ни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Афифнинг Андалусия клубига ўтишига Европа фуқароси эмаслиги ҳамда юқори маош талаби тўсқинлик қилиши мумкин. Шунга қарамай Афифнинг ўзи Европада ўйнаш учун маошини камайтиришга тайёр.
У “Севилья” ва “Вильярреал” академиялари тарбияланувчиси бўлиб, 2020 йилгача “сариқ сувости кемаси”га тегишли бўлган. Футболчи Испаниядаги фаолиятининг кўп қисмини “Спортинг Хихон”да ўтказган.
Жорий мавсумда қанот ҳужумчиси ҳозирда ўзи ўйнаётган Қатарнинг “Ал-Садд” жамоаси сафида 27 та ўйинда 26 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.