Мирзиёев Туркия вице-президентини қабул қилди
Жамият
−
01 Май
4520Бугун, 1 май куни Президент Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида Жавдат Йилмаз давлат раҳбарига Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг саломи ва эзгу тилакларини етказган.
Учрашувда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. Фаол мулоқотлар барча даражаларда давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилган.
"Товар айирбошлаш ҳажми, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони, тўғридан-тўғри авиақатновлар кўпаймоқда. Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида энергетика, кончилик, озиқ-овқат, тўқимачилик ва бошқа устувор тармоқларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда", дейилади хабарда.
Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг бўлажак навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлаш, энг аввало, кооперация лойиҳаларининг янги портфели ва маданий-гуманитар алмашинув дастурини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
LiveБарчаси