Колумбия университетида Фаластинни қўллаб намойишга чиққанлар ҳибсга олинди
Олам
−
01 Май
2802Шлем ва қалқонлар билан жиҳозланган Нью-Йорк полицияси кеча, 30 апрель куни кечқурун Колумбия университети кампусига кириб, бинолардан бирини эгаллаб олган Фаластин тарафдори бўлган намойишчиларни ҳибсга олди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар қилади.
Университет вакилининг айтишича, маъмурлар "жамиятда хавфсизлик ва тартибни тиклаш" учун полицияни чақиришга қарор қилган.
"Биз намойишчилар ўз ҳаракатлари билан вазиятни кескинлаштиришни танлаганидан афсусдамиз. Гамильтон Ҳолл ишғол қилингани, вандал қилингани ва ёпиб қўйилганини билганимиздан сўнг, бошқа танловимиз қолмади", дейди университет вакили.
Колумбия университети президенти Миноуш Шафик Нью-Йорк полиция департаментига йўллаган мактубида “ҳамма одамларни Гамильтон Ҳоллдан ва кампусдаги лагерлардан олиб чиқишга ёрдам беришни” ва камида 17 майгача кампусда қолишни сўради.
Бу университет имтиҳонлари ва битирув маросимлари олдидан полициянинг ҳозир бўлишини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Америка университетларида давом этаётган Исроил ва Фаластинни қўллаб-қувватлаган намойишлар туфайли 900 киши, жумладан Яшиллар партиясидан президентликка номзод Жилл Штайн ҳам ҳибсга олингани, Фаластин ва Исроил тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар юз бергани хабар қилинганди.
Муқаддасхон Саттарова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь