Надаль мухлислари билан хайрлашди
Спорт
−
01 Май
3221Дунёнинг собиқ 1-рақамли испаниялик теннисчиси, “Катта Дубулға” туркумига кирувчи 22 карра ғолиб Рафаэль Надаль Мадриддаги “Мастерс” турниридаги сўнгги учрашувидан сўнг кортда келаси йилги турнирда иштирок этишни режалаштираётгани ҳақида ҳазил қилди.
30 апрель куни испаниялик теннисчи турнир 1/8 финал баҳсида Жири Легечкага 5:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
“Мен бахтлиман. Бу мен учун алоҳида ҳафта бўлди. Жуда ижобий ва ҳиссиётли. Яна бу кортда ўйнаш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман. Фаолиятим давомида менга ёрдам берган барчага раҳмат айтаман. Сиз менга шу ерда ўйнаш имкониятини бердингиз. Мен ўзим ёқтирган иш билан шуғулланаётганимдан бахтиёрман. Шу даражага чиқа олганимдан хурсандман. Мен бундан ортиқ нарсани орзу қила олмасдим. Ҳаммаси ҳазил, мен бу ерга келаси йил қайтаман”, деди Надаль аренадаги томошабинларга.
Қайд этиш жоиз, 37 ёшли Надаль учун бу Мадриддаги сўнгги ўйин ва катта эҳтимол, Испаниядаги сўнгги ўйин бўлди, чунки у жорий мавсум охирида фаолиятини якунламоқчи.
Маълумотларга кўра, Рафа 8-19 май кунлари Италия пойтахти Римда ўтказиладиган “Мастерс” турнирида ҳам иштирок этмоқчи.