Алкарас илк бор ATP финали чемпиони бўлди
Спорт
−
556 1 дақиқа
Кеча, 22 ноябрь куни испаниялик теннисчи Карлос Алкарас Турин шаҳрида бўлиб ўтган Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) финалининг ҳал қилувчи баҳсида германиялик Александр Зверевни мағлуб этди.
Учрашув 6:2, 7:6 (9:7) ҳисобида Алкарас фойдасига якунланди. Бу испаниялик теннисчининг ATP финалидаги илк чемпионлиги бўлди. Алкарас мусобақада учинчи бор иштирок этди. У 2023 йилда ярим финалга қадар етиб бориб, кейинчалик турнир ғолибига айланган сербиялик Новак Жоковичга мағлуб бўлган. 2024 йилда гуруҳ босқичидан ўта олмаган бўлса, 2025 йилда финалда италиялик Янник Синнерга ютқазган эди.
Шу тариқа, Алкарас яккалик баҳсларида ATP финали совринини қўлга киритган учинчи испаниялик теннисчига айланди. Бунга қадар фақат Мануэль Орантес (1976) ва Алекс Корретха (1998) ушбу натижага эришган.
Алкарас турнирдаги барча учрашувларда ғалаба қозонди. Унинг бешта ғалабаси 5,171 миллион доллар мукофот пули келтирди. Бу мусобақа тарихидаги рекорд ҳисобланади. Синнер ўтган мавсумда худди шундай натижа учун 5,071 миллион доллар ишлаб топган эди.
Маълумот учун, ATP финали қаттиқ қопламали кортларда ўтказилади. Мусобақада мавсум давомида энг кўп рейтинг очкосини жамғарган саккиз нафар теннисчи иштирок этади. Сўнгги икки мусобақада Янник Синнер ғолиб чиққан эди, бироқ у тиззасидан олган жароҳати сабаб жорий мавсумни муддатидан олдин якунлади.
Live
Барчаси