Камилла Раҳимова дунёнинг энг кучли 50 теннисчиси қаторига кирди
Спорт
−
03 Ноябрь 2094 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова Халқаро аёл теннисчилар ассоциацияси (WTA) рейтингида 22 поғона юқорилаб, дунёнинг 44-ракеткасига айланди. Бу ҳақда WTA’нинг янгиланган рейтингида кўриш мумкин.
Раҳимова бу натижага Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилаётган WTA 500 турнирида ярим финалга қадар етиб боргани эвазига эришди. Шунингдек, у Мария Тимофеевани ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси мақомини қайтариб олди. Бу Камилла учун фаолиятидаги энг юқори рейтинг натижаси ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Мария Тимофеева ҳам рейтингда икки поғона кўтарилиб, 70-ўринни эгаллади. Мамлакатнинг учинчи ракеткаси Полина Кудерметова эса ўтган ҳафтага нисбатан икки ўрин пастлаб, 93-поғонадан жой олди.
WTA рейтинги кучли ўнлигида ҳам бир қатор ўзгаришлар кузатилди. Америкалик теннисчилар Коко Гофф ва Жессика Пегула ўзаро ўрин алмашди. Чехиялик Линда Носкова 9-ўриндан 8-поғонага кўтарилди, польшалик Ига Свёнтек эса аксинча, 8-ўриндан 9-поғонага тушди.
Қозоғистонлик Елена Рибакина WTA рейтингида пешқадамликни сақлаб қолди. Кучли учликдан беларуслик Арина Соболенко ва россиялик Мирра Андреева ҳам жой олган.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь