Жанубий Корея янги ҳарбий иттифоққа қўшилиши мумкин
Олам
−
01 Май
10701Жанубий Корея AUKUS билан ҳамкорлик қилиш орқали илғор ҳарбий технологияларни АҚШ, Буюк Британия ва Австралия билан бўлишиш имкониятини кўриб чиқяпти. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири Шин Вон-Сикга таяниб, "Associated Press" хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу масала бугун, 1 май куни Австралиянинг Мельбурн шаҳрида якунланган Жанубий Корея ва Австралия мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги икки кунлик учрашувда муҳокама қилинган.
Маълумот учун, 2021 йилда АҚШ ва Буюк Британия Хитойнинг кучайиб бораётган ҳарбий иштирокига қарши туриш учун AUKUS келишуви доирасида Австралияга АҚШ ядро технологиялари билан жиҳозланган сув ости кемалари флотини беришга қарор қилган эди. Ҳарбий иттифоқ номи ҳам (AUKUS) - Австралия, Буюк Британия ва АҚШнинг қисқартмасидан олинган.
Давлатлар сунъий интеллект, электрон уруш ва гипертовуш тизимларини ўз ичига олган кенгроқ хавфсизлик технологиялари бўйича ҳамкорлик қилиши мумкин.
Аввалроқ, Япония ҳам AUKUS Pillar 2 технологиясини ишлаб чиқиш ва алмашиш дастурининг бир қисми бўлиш учун расмий музокаралар олиб бораётгани маълум бўлганди.
"Биз буни минтақанинг стратегик ландшафтидаги жуда ижобий қадам деб биламиз. Бу Австралиянинг Корея ва Япония билан ҳамкорлик қилиши учун катта имкониятдир", деган Австралия Мудофаа вазири Ричард Марлес ОАВга.
LiveБарчаси