Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигит қамалди
3-саҳифа
−
01 Май
6107Тошкент шаҳри кўчаларининг бирида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган 27 ёшли йигит қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 1 май куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида судья Баҳром Бердиев томонидан вояга етмаган қизга нисбатан шилқимлик қилган 1997 йилда Тошкент шаҳрида туғилган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилган.
Судланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми “г” банди билан 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентда машинасига чиққан йўловчи аёлнинг қадди-қоматини таърифлаб, шилқимлик қилган ҳайдовчи 5 суткага қамалганди. Метрополитеннинг Чилонзор йўналишида электропоезд вагони ичида ўзига нотаниш бўлган аёл кишига шилқимлик қилган йигитга нисбатан ҳам 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.