Тошкентда йўловчи аёлга шилқимлик қилган “таксист” қамалди
3-саҳифа
−
01 Апрель
7076Тошкентда машинасига чиққан йўловчи аёлнинг қадди-қоматини таърифлаб, шилқимлик қилган ҳайдовчи 5 суткага қамалди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати раҳбари Зокиржон Қўзибоев маълум қилди.
Жорий йилнинг 29 март куни Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида шаҳвоний шилқимлик қилган Spark русумли автомобиль ҳайдовчисига 5 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ҳужжатда қайд этилишича, жабрланувчи аёл 2023 йил ноябрь ойининг 11 куни соат 17:20 да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, "Халқлар дўстлиги" саройи олдида таксига ўтирган. Йўл давомида ҳайдовчи Х.О. (1994 йилда туғилган) аёлнинг қадди-қоматини "мадҳ этиб", унинг сонидан ушлаб олган ва турли беҳаё гапларни гапирган.
Аёл Х.О.нинг гапларини ёзиб олганини билдириб, суддан унга қонуний чора кўришни ва маънавий зарарни ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар Х.О. ўша куни автомашинаси механика бўлгани сабаб, узатмалар қутиси ричагидан тезликни ўзгартираётганда (скоростга ураётганида) йўловчи аёлнинг оёғига унинг қўли тегиб кетганини билдириб, суддан ишни одилона кўриб чиқишни сўраган.
Суд Х.О. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси 1-қисмида (шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топган, унга 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15