Самарқандда Cobalt ўқувчи қизни уриб кетди (видео)
3-саҳифа
−
01 Май
1255829 апрель куни Самарқанд шаҳрида Cobalt 15 ёшли вояга етмаган қизни уриб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, шаҳарнинг Ўзбекистон кўчасида Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 8-синф ўқувчисини уриб юборган. Оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
"Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда, пиёдаларга эътиборли бўлиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз!" дейилади хабарда.