Интернет орқали интим хизматларини таклиф қилган “Дина” лақабли 28 ёшли аёл ушланди
Олам
−
01 Май
18191Бугун, 1 май куни Қирғизистонда интернет орқали интим хизматларини таклиф этган 28 ёшли аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган махсус тадбирда 1996 йилда Қорасув туманида туғилган аёл фоҳишалик билан шуғулланишда гумонланиб, ушланган.
"Тергов маълумотларига кўра, ижтимоий тармоқларда "Дина" номи билан танилган аёл фойдаланувчиларга ўзининг интим хизматларини реклама қилган. У Ўш шаҳри А.Масалиев кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги ижарага олган квартирасида мижозларини қабул қилган", дейилади хабарда.
Шунингдек, "Дина" билан бирга уйнинг асл эгаси – 1998 йилда Қорасув туманида туғилган М.С. ҳам қўлга тушган. Тинтув чоғида унинг сумкасида "Макаров" тўппончаси борлиги аниқланиб, тегишли экспертиза тайинланган.
Айни пайтда гумонланувчилар вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган бўлиб, уларга нисбатан Қирғиз Республикаси ЖКнинг 160-моддаси (Фоҳишалик ва бузуқликни тарғиб қилиш) билан жиноий иш очилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 2 нафар қизни фоҳишалик учун Россияга жўнатаётган аёл қўлга олинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь