Андижонда 64 минг долларни пайпоғига яширган шахс ушланди
Crime
−
12:42 935 1 minute
Андижон вилоятида фуқаро Қирғизистонга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган 64 минг АҚШ долларини пайпоғига яширгани аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Ўзбекистондан Қирғизистонга чиқиб кетиш мақсадида “Дўстлик” чегара божхона постининг “Чиқиш пиёда” йўналишидаги яшил йўлакдан ҳаракатланган. У божхона назорати ва шахсий кўрикдан ўтказилганда, божхона декларациясида кўрсатилмаган хорижий валюта маблағлари борлиги аниқланган.
Қизиғи, жами 64 минг АҚШ доллари фуқаронинг пайпоғига яширилган ҳолда олиб чиқилаётган бўлган. Божхона ходимларининг синчковлиги натижасида аниқланган 64 минг доллар белгиланган тартибда вақтинча сақловга олинган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида қиймати 1,2 миллиард сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтиш ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All