Андижонда Damas поезд билан тўқнашди
Crime
−
11:10 252 1 minute
Андижон вилоятининг Асака туманида Damas автомобили темир йўл кесишмасида поезд билан тўқнашди. Бу ҳақда Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 16 ноябрь куни соат 08:20 ларда Асака тумани “Тоштепа” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тоштепа кўчасидаги темир йўл кесишмасида содир бўлган.

Қайд этилишича, 1995 йилда туғилган В.Ж. бошқарувидаги Damas автомобили ҳайдовчиси темир йўл кесишмасидаги йўл белгиси талабларига риоя қилмасдан ҳаракатланган. Оқибатда у Андижон локомотив депоси машинисти, 1993 йилда туғилган Қ.С. бошқарувидаги “KME 3-4700” русумли поезд билан тўқнашган.
Ҳодиса натижасида иккала транспорт воситасига моддий зарар етган. Жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида Onix русумли автомобиль йўл четидаги бетон тўсиққа урилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November