Пахтаобод ҳокими ўринбосари 30 минг доллар пора билан ушланди (видео)
Crime
−
18:05 1467 1 minute
Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокими ўринбосари ва Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали мансабдори 30 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокими ўринбосари ва Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали мансабдори ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кирган.
Улар туман ҳокимлиги захирасида бўлган 50 сотих ер майдонини онлайн аукцион савдолари орқали арзон нархда мазкур фуқаро номига ютиб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу икки мансабдор шахс сўралган пул маблағи ҳисобидан 30 минг АҚШ долларини учинчи шахс орқали олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” ва “г” бандлари ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида тадбиркорга тегишли ер майдонини олиб қўйиш билан таҳдид қилган ҳоким ўринбосари 65 млн сўм пора билан ушланганди.
Live
All