Андижонда Қирғизистоннинг Бош консулхонаси очилади

Local

−

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида Бош консулхонасини очиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Ҳужжатга кўра, янги дипломатик ваколатхонанинг консуллик округи Ўзбекистоннинг учта вилоятини – Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларини қамраб олади.

Бош консулхонанинг асосий вазифаси Ўзбекистонда бўлиб турган Қирғизистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга консуллик хизмати кўрсатишни таъминлашдан иборат.

Бундан ташқари, ваколатхонанинг очилиши икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилган.

Вазирлар Маҳкамасига Бош консулхонани очиш билан боғлиқ ташкилий ва молиявий масалаларни ҳал қилиш ҳамда зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни фармонга мувофиқлаштириш топширилган.

Фармон 10 кундан кейин кучга киради.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends