Грузияда норозиликларга сабаб бўлган қонун иккинчи ўқишда ҳам маъқулланди

Олам

image

Бугун, 1 май куни бўлиб ўтган йиғилишда Грузия парламенти "Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида"ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда ҳам қабул қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Биринчи ўқишда бўлгани каби, ҳужжатни 150 нафар депутатдан 83 нафари – "Грузия орзуси" партияси ва унинг коалициядаги ҳамкори "Халқ кучи" партияси аъзолари қўллаб-қувватлаган. Учинчи ўқиш шартли равишда 17 майга белгиланган.

Айни пайтда минглаб одамлар парламент биноси олдидаги майдонда тўпланиб, қонун лойиҳасининг қабул қилинишига норозилик билдиришмоқда.

Аввалроқ, Грузия Президенти Саломе Зурабишвили қонун қабул қилинса, вето қўйишга ваъда берган эди. Айни пайтда ҳукмрон партия президент ветосини бекор қилиш учун етарли овозга эга.

Маълумот учун, қонун лойиҳасининг қабул қилинишига қарши курашаётганлар уни "хорижий агентлар" тўғрисидаги Россия қонунининг нусхаси деб аташади.

Эслатиб ўтамиз, Грузияда “хорижий агентлар” қонунига қарши чиққан 60 дан ортиқ одам ҳибсга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Саломе Зурабишвили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг