Европа Иттифоқи Грузияда намойишчиларга нисбатан зўравонликни қоралади

Олам

image

Бугун, 1 май куни Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель "хорижий агентлар" тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши намойишлар иштирокчиларининг ҳибсга олинишини кескин қоралади. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

"Мен Грузия расмийларини тинч митинг ўтказиш ҳуқуқини таъминлашга чақираман, уларни бостириш учун куч ишлатиш ҳамда инсон ҳуқуқларининг бузилишини қабул қилиб бўлмайди", деб ёзган Боррель. 

Маълумот учун, сўнгги кунларда Грузияда мухолифат кучлари мунозарали қонун қабул қилинишига қарши намойишлар ўтказиб, парламентдан қонун лойиҳасини қайтариб олишни талаб қилмоқда. Жорий йилнинг 28 апрель куни Тбилисидаги Республика майдонида 20 мингга яқин одам йиғилган.

Эслатиб ўтамиз, куни кечқурун Грузия пойтахти Тбилисида "хорижий агентлар" тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши намойишга чиққан 63 киши ҳибсга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Европа Иттифоқи Жозеп Боррель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг