Франция қамоқхоналаридаги маҳбуслар сони рекорд даражага етди
Олам
−
01 Май
5538Франция қамоқхоналаридаги маҳбуслар сони 77 минг кишидан ошиб мамлакат тарихидаги рекорд даражага етди. Бу ҳақда “France Press” агентлиги мамлакат Адлия вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 1 апрель куни Франция қамоқхоналарида 77 450 киши рўйхатга олинган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4370 тага кўпдир ва ушбу ҳолат мамлакат тарихидаги энг кўп маҳбуслар сақланаётган давр эканлигидан далолат.
“Баъзи қамоқхоналар 200% тўлган. Бу эса ҳатто ерларда ётишга мажбур бўлганлар сони кескин ошганини билдиради”, дейилади хабарда.
Бунгача Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Франция қамоқхоналаридаги шароитларни бир неча бор қоралаган эди. Ўтган йилнинг июль ойида ташкилот Францияда қамоқхоналарнинг гавжумлиги билан бир қаторда ёмон шароитларни яхшилаш бўйича мақсадли иш олиб борилмаётганлигини танқид қилиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи ўрталарида Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
LiveБарчаси