Макрон FIFA президентлиги учун Венгер номзодини қўллаб-қувватлайди – ОАВ
Спорт
−
14:44 250 1 дақиқа
Франция Президенти Эммануэль Макрон FIFA президенти лавозими учун бўлажак сайловда ватандоши Арсен Венгерни қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда “The Telegraph” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Макрон Венгернинг номзодини илгари суриш учун бошқа давлат раҳбарларининг ҳам қўллаб-қувватловини олишни режалаштирмоқда. Шунингдек, у франциялик мутахассисни сайловда ўз номзодини қўйишга кўндириш мақсадида шахсан боғланган.
Аввалроқ, 77 ёшли Венгер ҳафта охирига қадар FIFA президенти лавозимига номзодини қўйиш-қўймаслиги борасида қарор қабул қилиши кутилаётгани хабар қилинган эди. Унинг номзодини Европа футбол иттифоқи (UEFA) ҳам қўллаб-қувватламоқда. UEFA Венгерни ташкилотнинг амалдаги раҳбари Жанни Инфантино учун эҳтимолий рақиб сифатида кўрмоқда.
Номзодлар жорий йилнинг 18 ноябрга қадар кўрсатилиши керак. FIFA президенти сайлови 2027 йил 18 март куни Марокаш пойтахти Работда ўтадиган конгрессда бўлиб ўтади. 2016 йилдан буён ташкилотга раҳбарлик қилиб келаётган Жанни Инфантино ҳам сайловда иштирок этади.
Маълумот учун, Арсен Венгер 2019 йилдан буён FIFA’нинг глобал футболни ривожлантириш бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Live
Барчаси