Токио Олимпиадаси коронавирус исканжасида: чалинишлар сони яна кўпайди

Спорт 1330
image

Кеча, 27 июль куни Япониянинг Токио шаҳрида давом этаётган Олимпиада ўйинларида коронавирус билан боғлиқ 16 та янги мусбат натижа аниқланди. Бу ҳақда мусобақа расмий сайти хабар қилди.

Маълум бўлишича, ушбу рўйхатга спортчилар кирмаган. Ҳолат ташкилотчилар, журналистлар ва маҳаллий ходимларга тегишли. Бу натижадан сўнг Олимпиадада коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 174 тага етди. Айни дамда улар изоляцияга олинган ва аҳвол ўнгланиши билан ташқарига чиқарилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиаданинг очилиш кунида Токио шаҳри аҳолиси намойишлар уюштириб, мусобақа ўтказилишига қаршиликларини намойиш этишганди. Ўшанда улар Олимпиаданинг коронавирусни авж олдиришини, унга сарфланган пулни вирусни йўқ қилишга ажратиш кераклигини талаб қилишганди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 2.9
t
×