Токио-2020. Сервер Ибрагимов медаллардан қуруқ қолди

Спорт 2573
image

XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг бугунги дастурида иштирок этган ягона ўзбекистонлик вакил — Сервер Ибрагимов финал баҳсларидаги иштирокини якунлади.

10 метр масофага тўппончадан ўқ отиш бўйича ўтказилган мусобақада паралимпиячи финал баҳсларида медаллар учун кураш олиб борди. Спортчи финал босқичида жами 177,4 очко тўплаган ҳолда 5-ўринни эгаллади.

Ушбу йўналишда олтин ва кумуш медалларни Хитой вакиллари қўлга киритишди. Совриндорлар учлигини ҳиндистонлик Синграж якунлаб берди.

Энди Сервер Ибрагимов 4 сентябрь куни 50 метрга тўппончада ўқ отиш баҳсларида иштирок этади.

Айни пайтда Ўзбекистон спорт делегацияси 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 14-ўринни эгаллаб турибди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 79
Рейтинг: 3
t
×