Токио-2020: Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон байроқдори ўзгарди

Спорт 4662
image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси шу йил 21 август куни Японияга етиб борди. “Нарита” аэропортида олинган тест натижаларига кўра, улар орасидан дзюдо бўйича бир нафардан спортчи ва мураббийда коронавирус инфекцияси аниқланди ва улар Токио шаҳрида карантинга олинди.

Шунингдек, енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси ва байроқдори Нурхон Қурбонова самолётда уларга яқин масофада бўлганлиги боис бу спортчига ҳам Халқаро паралимпия ташкилий қўмитаси ҳамда Япония ҳукумати талабларига мувофиқ карантин эҳтиёт чораси қўлланилди. Шу сабабли Н.Қурбонова очилиш маросимида байроқдор сифатида иштирок эта олмаслиги маълум қилинди.

Шу туфайли, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан параканоэ бўйича Жаҳон чемпиони Шаҳноза Мирзаева Муҳаммад Рехсимов билан биргаликда байроқдор сифатида иштирок этиши таклифи маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпиадаси очилиш маросими олдидан ҳам Ўзбекистоннинг байроқдори ўзгарган эди. Ўшанда байроқдор бўлиши керак бўлган Оксана Чусовитина ҳамда Бобоусмон Батуровнинг ўрнини Баҳодир Жалолов ҳамда Нигора Турсунқулова эгаллаган эди.

Маълумот учун, Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими бугун, 24 август куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 135
Рейтинг: 3.1
t
×