Токио-2020 Олимпиадаси қаҳрамонлари эсдалик нишони билан тақдирланди

Спорт 2996
image

Хабарингиз бор, Токио-2020 Олимпия ўйинларида медаль қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар Тошкентга қайтиб келишгач, Президент томонидан давлат мукофотлари билан тақдирланган эди.

Бугун, 2 сентябрь куни улар Мустақиллик байрами муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари билан тақдирланишди.

Тадбир Миллий Олимпия қўмитаси биносида бўлиб ўтди. Унда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги қўмита раҳбарияти, спортчилар ва уларнинг мураббийлари иштирок этди.

Тадбирни МОҚ раҳбари очиб берди ва барчани байрам билан табриклади. Шундан сўнг қўмита раҳбарияти, спортчи ва мураббийларга эсдалик нишонларини берилди. 

Унга кўра:

  • МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов;
  • Бокс бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов ва унинг мураббийи Тўлқин Қиличев;
  • Оғир атлетика бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев ва унинг мураббийи Фарҳод Умрзоқов;
  • Таэквондо WТ бўйича Токио-2020 чемпиони Улуғбек Рашитов ва унинг мураббийи Павел Хан;
  • Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби Бекзод Абдураҳмонов ва унинг мураббийи Музаффар Абдураҳмонов;
  • Дзюдо бўйича Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби Давлат Бобонов ва унинг мураббийи Нурали Қобуловга “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, олтин медаль олган спортчиларга Президент совғаси сифатида 200 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти ҳамда Tahoe русумли автомобиль, бронза эгаларига эса 50 минг АҚШ доллари ҳамда Traiblazer автомобили совға қилинган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 3.1
t
×