Токио-2020. Икки нафар ўзбекистонлик пара сузувчи финалга чиқди

Спорт 1848
image

Токио шаҳридаги XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг бугунги баҳслари ҳам пара сузиш билан бошланди. 

Эрталабки дастурда 3 нафар ўзбекистонлик пара сузувчи финал йўлланмаси учун кураш олиб борди.

Дастлаб Фирдавсбек Мусабеков 100 метрга брасс усулида сузиш баҳсида ўз гуруҳида 2-ўрин билан финалга йўл олди. 

Шундан сўнг Шоҳсанам Тошпўлатова ҳам ўз гуруҳида тўртинчи натижа билан финал иштирокчисига айланди. Афсуски, Нигора Мирзоҳидова  саралашдан ўта олмади.

Шу тариқа, Мусабеков Тошкент вақти билан соат 15:02 да, Тошпўлатова эса 15:08 да медаллар учун кураш олиб борадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида айни дамда 14-ўринни эгаллаб турибди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 62
Рейтинг: 2.9
t
×