Суперкубокда дубль қайд этган Левандовски ўз рекордини янгилади

Спорт 1286
image

Германиянинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия суперкубоги доирасида Дортмунднинг “Боруссия” клубига қарши ўйинда (3:1) иккита гол муаллифига айланди

“Opta” нашри тарқатган хабарга кўра, 32 ёшли футболчи мюнхенликлар сафида кетма-кет 14-баҳсда гол муаллифига айланиб, ўз рекордини янгилади. Унинг аввалги энг яхши натижаси ўтган мавсумда бўлган эди, ўшанда у кетма-кет 13 та ўйинда гол уриб, рекорд ўрнатган эди.

Маълумот учун, Германияда энг яхши голли серия Герд Мюллерга тегишли бўлиб, 1969-70 йилги мавсумда кетма-кет 16та учрашувда гол урган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.2
t
×