Шомуродов бугун “Рома” сафида расмий учрашувда дебют қилиши мумкин

Спорт 8546
image

Элдор Шомуродов бугун, 19 август куни “Рома” сафида расмий учрашувдаги дебютини амалга ошириши мумкин.

Италиянинг “Рома” клуби бугун Конференциялар Лигаси турнири саралаши доирасида “Трабзонспор”га қарши баҳс олиб боради. Элдор Шомуродов ушбу ўйин қайдномасидан ўрин олган. Баҳс Тошкент вақти билан соат 22:30 да старт олади.

Маълумот учун, бу Элдорнинг фаолиятида Еврокубоклар доирасидаги иккинчи учрашув бўлади. Шомуродов бундан аввал “Ростов” сафида Европа Лигаси саралашида ўйнаган ва битта гол урган эди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар ўзбекистонлик ҳужумчи “Рома” сафида 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушган. “Бетис” ҳамда “Касабланка” клубларига қарши кечган ушбу ўртоқлик баҳсларида Элдор 2 та гол уриб, битта голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 431
Рейтинг: 3
t
×