Роналдуни ҳеч қачон мен билан таққосламанг – Лукаку

Спорт 5026
image

Англиянинг “Челси” клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку ўзини “Манчестер Юнайтед” форварди Криштиану Роналду билан таққослаш борасида фикр билдирди. Футболчининг таъкидлашича, у Роналду билан бир даражада эмас.

“Мени ҳеч қачон Криштиану Роналду билан таққосламанг. Ҳеч қачон. Криштиану, назаримда, футбол тарихидаги энг кучли уч футболчи сафига киради. Мен унинг даражаси қанчалик баландлигини ҳам билмайман. Аммо шуни аниқ биламанки, мен у билан бир даражада эмасман.

Бизнинг авлод футболчилари учун Роналду эришган натижалар ғайриоддий ҳисобланади. Италияда унга қарши ўйнаш менга насиб этди, энди эса у АПЛга қайтди. Бу эса Англия футболи фойдасига ишлайди. Статистика ва бошқа нарсаларни таққослаш эса бефойда иш”, дейди Лукаку.

Маълумот учун, ўтган мавсумни Роналду “Ювентус” сафида, Лукаку эса “Интер” сафида Италия А Сериясида ўтказган эди. Энди улар янги мавсумдан АПЛда тўп суришади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 232
Рейтинг: 2.9
t
×