Роналду “Ювентус”дан кетадими? Недвед жавоб берди

Спорт 7158
image

Италиянинг “Ювентус” клуби афсонаси, айни дамда клубда вице-президент лавозимида фаолият юритувчи Павел Недвед жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Турин клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди. Унинг фикрича, Роналду ҳали “Ювентус”да қолади.

“Роналду вакилларидан ҳеч ким бизга футболчи жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап айтмади. Унинг клубда қолишига умид қиламан, ва катта эҳтимол билан у шу ерда қолади ҳам. Унинг таътили 25 июль куни якунига етади. Менимча, у қайтади.

Локателли? Ушбу футболчи борасида “Сассуоло” билан гаплашиш учун вақт бор. Агар музокаралар ўхшаса, уни сотиб олишимиз мумкин”, — деди Недвед.

Эслатиб ўтамиз, Роналдуга Европанинг уч гранд клубидан таклиф тушганлиги ҳақида маълумот берган эдик. Криштианунинг ўзи эса Евро-2020 ўз якунига етгач, якуний қарорини айтишини маълум қилганди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 451
Рейтинг: 3
t
×