Роналду менинг кучимга ҳасад қилади — Лукаку

Спорт 10811
image

Бельгия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку Евро-2020 нимчорак финалидан ўрин олган Португалияга қарши баҳс олдидан рақиблар ҳамда Роналду ҳақида фикр билдирди.

“Португалия бу мусобақада йирик фаворитлардан бири, улар буни гуруҳ босқичида ҳам исботлашди. Лекин биз ҳам кучсиз эмасмиз.

Роналду ҳам феноменал ўйин кўрсатди, бироқ бу мавсум якуни сингари тугашига ҳеч ким кафолат бермайди. Тўғри, у клубида кўпроқ гол урди, бироқ биз якунда скудеттони ютдик. Бу менинг мақсадим эди, ютуқ мен учун биринчи рақамли бўлган. Мен унинг дриблинги ва тезлигига ҳасад қиламан, у эса менинг кучимга ҳасад қилади. Ўйлайманки, турнир якуни ҳам худди А Серия якуни сингари бўлади, у шахсий трофейга эришади, жамоавий жиҳатдан эса биз ютамиз”, дейди Лукаку.

Маълумот учун, Роналду якунига етган мавсумда А Серияда 33 ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва А Серия “Олтин бутса”сини қўлга киритди. Лукаку эса 36 баҳсда 24 та гол уриб, тўпурарлар баҳсида 2-ўринни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия – Португалия учрашуви 26 июндан 27 июнга ўтар кечаси соат 00:00 да бўлиб ўтади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 643
Рейтинг: 2.9
t
×