“Рома” илк турда ғалаба қозонди, Шомуродовда ассист

Спорт 4648
image

Кеча, 22 август куни Италия А Сериясининг биринчи турига старт берилди. Илк турдв "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни меҳмон қилди.

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов тўп сураётган "Рома" жамоаси мазкур учрашувда флоренцияликларни 3-1 ҳисобида мағлуб этди.

Дастлабки бўлимнинг 26-дақиқасида Абраҳамнинг пасидан сўнг Мхитарян ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида "Фиорентина" футболчиси Милинкович ҳисобни тенглаштирди. 4 дақиқа ўтиб яна бир бор Абраҳамнинг узатмасидан сўнг Верету "бўрилар"ни олдинга олиб чиқди. 80-дақиқада эса Абраҳамнинг ўрнига захирадан майдонга қўшилган ҳужумчи Элдор Шомуродов Веретунинг иккинчи голига чиройли тарзда ассистентлик қилди.

Шундай қилиб, Моуриньо бошчилигидаги "Рома" жамоаси илк турни ғалаба билан бошлаб олди. Шомуродов кетма-кет 4-ўйинда майдонни натижага таъсир этган ҳолда тарк этди. Ҳозирча у "Рома" сафида 4 учрашувда 2 та гол урган ва 2 та голли узатма амалга оширган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 136
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×