“Реал” яна бир “чўққи”ни забт этди

Спорт 5869
image

Мадриднинг “Реал” клуби Instagram саҳифасида обуначилар сони 100 миллиондан ошди. Ушбу натижадан сўнг “Қироллик клуби” шунча обуначига эга бўлган дунёдаги илк спорт жамоасига айланди.

2-ўринни “Қаймоқранглилар”нинг принципиал рақиби саналувчи “Барселона” клуби эгаллаб турибди. “Кўк-анорранглилар”нинг Instagram саҳифасида айни дамда 97,7 миллион обуначи мавжуд. 

Маълумот учун, иккала клубга обуначилар сони бўйича энг яқин таъқибчи “Манчестер Юнайтед” клуби саналади. “Қизил иблислар”да бу кўрсаткич 41,1 миллионтаyb ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Криштиану Роналдунинг Instagram саҳифасидаги кузатувчилари сони 300 миллиондан ошган эди. Шундан сўнг, у бундай натижага эришган дунёдаги биринчи инсон сифатида қайд этилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 215
Рейтинг: 3
t
×