Расман: Роналду ўзининг 7-рақамини қайтариб олди

Спорт 25001
image

Хабарингиз бор, португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду трансфер ойнаси якуни арафасида “Манчестер Юнайтед” сафига кўчиб ўтган эди

У шу пайтгача тўп сурган барча клубларида 7-рақамда ҳаракат қилган. Бироқ, МЮда ушбу рақам бандлиги сабаб у бу сафар 7-рақамли футболкада ўйнай олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Трансферлар ойнасининг сўнгги кунида “қизил иблислар” 21-рақамда тўп сурувчи Дэниел Жеймсни бошқа клубга сотиб юборгани боис, 7-рақамнинг амалдаги эгаси Эдинсон Каванига 21-рақам топширилган. 7-рақам эса Криштиануга берилган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду FIFA йиғинидан сўнг МЮ сафида дебют қилиши кутилмоқда. 11 сентябрь куни АПЛда навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда португалиялик футбол юлдузи ҳам иштирок этиши мумкин.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 842
Рейтинг: 3
t
×