“Парк де Пренс” майдонига чиқишни интизорлик билан кутаман — Месси

Спорт 1252
image

Аргентиналик футбол юлдузи Лионель Месси Франциянинг ПСЖ клуби билан шартнома имзолагач, илк матбуот анжуманида ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

“Мен фаолиятимда янги саҳифани бошлаётганимдан хурсандман. Ушбу клубдаги барча нарса менинг амбицияларимга мос келади. Бу ерда иқтидорли футболчилар ва маҳоратли мураббийлар штаби борлигидан хабардорман. Янги мавсумда мен клуб ва унинг мухлислари учун қандайдир муҳим нарсани қуришда жон-жаҳдим билан ёрдам беришга тайёрман. “Парк де Пренс” майдонига чиқишни интизорлик билан кутаман. Дебют омадли чиқади деган умиддаман”, дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли футболчи парижликлар билан “2+1” кўринишида шартномага имзо чекди. Лионель Месси янги клуби сафида йилига 50 миллион еврога яқин миқдорда маош олади. У Париж клубида 30-рақам остида тўп суриши аниқ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 3.2
t
×