Париж-2024. Олимпия ўйинларига 3 та спорт тури ўрнига брейк-данс қўшилади!

Спорт 2914
image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг июль ҳамда август ойларида Япония пойтахти Токиода ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтди. Бу Олимпиада аслида 2020 йилда ўтказилиши керак эди, бироқ пандемиянинг авж олиши сабабли мусобақа бир йилга қолдирилганди. 

Энди келгуси Олимпиада 2024 йилда Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтади. Россиянинг ТАСС нашри хабар беришича, Париждаги Олимпия ўйинларига айрим ўзгартиришлар киритилган. Маълумотларга кўра, Токио Олимпиадасида медаллар ўйналган учта спорт тури Париждаги Олимпия ўйинларида бўлмайди.

Маълум бўлишича, софтбол, бейсбол ва карате спорт турлари Париж Олимпиадаси дастурига киритилмаган. Бунинг сабаби эса ҳозирча очиқланмаган.

Энг аҳамиятлиси, ушбу спорт турлари ўрнига уч йилдан кейин ўтказиладиган ўйинларда брейк-данс йўналишида медаллар учун кураш ўтказилиши кутилмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 147
Рейтинг: 3
t
×