Пакьяо мухлислари билан таъсирли тарзда хайрлашди

Спорт 2432
image

Хабарингиз бор, афсонавий филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо бир неча кун олдин боксдан кетганини эълон қилган эди. 42 ёшли боксчи ўзининг “Twitter” саҳифаси орқали мухлислари билан хайрлашди.

“Энг буюк спортнинг энг буюк мухлисларига раҳмат. Ёрқин лаҳзалар учун раҳмат! 

Бу мен қабул қилган энг қийин қарорлардан бири бўлди, аммо бунга кўндим. Орзуларингизга эргашинг, қаттиқ ишланг ва нималар бўлаётганини кўринг. Ҳайр, бокс! Мен сени унутмайман”, деб ёзган Пакьяо. 

Эслатиб ўтамиз, Пакьяо профессионал фаолияти давомида 72 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 62 тасида ғалабага эришган (39 нокаут), 8 та жангда мағлуб бўлган ва 2 марта дуранг қайд этган. У тарихда саккиз вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган ягона боксчидир. 

Аввалроқ, Пакьяо Филиппин Президенти бўлиш учун сайловда қатнашиши ҳақида хабар берган эдик.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 60
Рейтинг: 3
t
×