Ногиронлар аравачасидаги Макгрегор хайрия турнирида жанг қилади

Спорт 2536
image

Айни пайтда оёғидан олган операцияси сабаб спортдан узоқ муддатга танаффус олган икки вазн тоифасидаги собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор яна бир бор бокс қоидалари асосида жанг ўтказадиган бўлди.

Фарқли жиҳати, бу сафар у ногиронлар аравачасида ўз ҳамюрти, ирландиялик пародист актёр Эл Форанга қарши жанг қилади. Туғма ногирон комик Стиво Тимоти ушбу жанг ташкилотчиси ҳисобланади. Тимоти ташкил этаётган ушбу оқшом 11 сентябр куни Ирландиянинг ўзида бўлиб ўтади. 

Ушбу кечанинг марказий жангида Стиво Тимотининг ўзи рингга чиқади. Андеркард жангида эса Форан ва Макгрегор тўқнаш келади. Жанглар оддий бокс қоидалари асосида ўтказилади. Оқшомдан тушган пул Ирландия ногирон-аравачилар ассоциасиясига ўтказиб берилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 63
Рейтинг: 2.9
t
×