Месси ПСЖда 2 йил ичида қанча пул ишлаб олиши маълум бўлди

Спорт 8510
image

Хабарингиз бор, Лионель Месси Парижнинг ПСЖ клуби билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган. Унинг йиллик маоши 41 млн еврони ташкил этиши шартномада кўрсатилган. Бундан ташқари, айрим ютуқлар қўлга киритилганда футболчи қўшимча бонусларга ҳам эга бўлади.

Агар томонлар шартномани яна бир йилга узайтирса, у ҳолда Месси жами 163 млн евро ишлаб олади.

Ўзбекистон Марказий банкининг бугун, 12 август кунидаги валюта курсларига кўра, айни дамда 1 евро 12487,23 сўмга тенглигини ҳисобга олсак, бу пул ўзбек сўмида 2 триллион 35 миллиард 418 миллиону 500 минг сўмни ташкил этади.

Шу тариқа Месси ПСЖнинг айни дамдаги энг кўп маош оладиган футболчисига айланди. Ундан кейинги ўринларда турувчи Неймар йилига 36,8 млн евро, Мбаппе эса 25 млн евро миқдорида маош олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 511
Рейтинг: 3
t
×